1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
11 января, 09:59 804 0

Наманганда “газ заправка”га киришга навбатда турган Damas ёниб кетди — видео

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати дастлабки маълумотларни тақдим этди.

Наманганда “газ заправка”га киришга навбатда турган Damas ёниб кетди — видео
Фото: Видеодан кадр

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, бугун, соат 07:50 ларда, Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги “Афсона-4” АГТКШга кириш учун навбатда турган 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги Damas ёниб кетди.  

Бунга автомобилнинг двигатель қисмидаги электр симларининг қисқа туташувчи сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, ёнғин бартараф этилган ва унинг натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат бўйича Тўрақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей