1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
11 января, 09:00 773 0

Поезд тагига ётиб олган 37 ёшли TikTok’чи халқдан узр сўраб чиқди — видео

У буни халқнинг кайфиятини кўтариш учун қилганини айтмоқда.

Поезд тагига ётиб олган 37 ёшли TikTok’чи халқдан узр сўраб чиқди — видео
Фото: Видеодан кадрлар

Аввалроқ, TikTok ижтимоий тармоғида поезд тагига ётиб олгани йигит акс этган видео тарқалганди.

Аниқланишича, Андижон тумани “Қўшчинур” маҳалласида яшовчи 37 ёшли, 3 нафар фарзанди бор Зафарбек Кимсанов бундай хатти-ҳаракатни амалга ошириб, TikTok’га видеони жойлаган.

Zamon информацион дастурига маълум қилинишича, фуқаро тепловоздан 300 метр олдинда поезд йўлига чиқиб, темир йўлга ётмасдан уяли телефонини рельсда қолдиради.

“Шунчаки қизиқиш учун, одамларга кайфият улашиш учун қилинганди. Қилган ишларимиздан афсусдамиз. Ёшларга бу ибрат бўлсин. Халқимиздан кечирим сўрайман, узр” - деган 37 ёшли фуқаро.

Фуқаро МЖТКнинг тегишли моддалари билан айбланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей