1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
9 января, 17:54 1219 0

Жиззахда ишлаб чиқариладиган кроссоверларнинг модели ҳақида маълум қилинди

Аввалроқ, “Auto Motors Asia” МЧЖ негизида кроссоверлар, юк автомобиллари ва микроавтобуслар ишлаб чиқариш режалаштирилаётгани айтилганди.

Жиззахда ишлаб чиқариладиган кроссоверларнинг модели ҳақида маълум қилинди
Фото: chinapev.com

Жиззахда Хитойнинг йирик "DONG FENG" ва "CHANGAN" автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялари билан ҳамкорликда кроссовер "DONG FENG" ва “New Star Truck” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. 

Бу ҳақда 2021–2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланган Президент қарорида келтирилган.  

Лойиҳа қуввати йилига 27 минг дона автомобил ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Лойиҳа 16,2 миллион долларга баҳоланган бўлиб, шундан 10,5 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар, 5,6 миллион доллар ўз маблағлари ташкил этади.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, лойиҳа Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиши ҳамда заводда 3 хил турдаги кроссоверлар, 2 хил турдаги енгил юк ташувчи ва микроавтобуслар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Айни пайтда завод ҳудудида кенг кўламдаги қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей