Жамият

Шимолий Фарғона канали устида қурилаётган кўприк қулаб тушди — видео

Бир неча кун аввал Наманган вилояти ҳокими мазкур объектни бориб кўрган эди.

Шимолий Фарғона канали устида қурилаётган кўприк қулаб тушди — видео
Фото:Telegram

Наманганда Шимолий Фарғона канали устида қурилаётган кўприк қулаб тушди. Мазкур ҳодиса бугун, 8 январь куни соат 11:00 атрофида рўй берган. Қулаш оқибатида қурбонлар ёки жабрланганлар бўлмаган.

 

Узунлиги 37 метр, эни 3 метр бўлган ва пиёдалар қатнови учун мўлжалланган кўприк маҳаллий тадбиркор томонидан “Ўн бир Аҳмад” зиёратгоҳига келувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида барпо этилаётган бўлган. 

 

Вилоят ҳокимлигига кўра, бунинг учун давлат бюджетидан маблағ сарфланмаган.

 

Буни “Наманган кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонаси раҳбари Санжарбек Шодмонов ҳам тасдиқлади.

 

Маълум қилинишича, кўприк маҳаллий тадбиркорлардан бирининг шахсий ташаббуси бўлган.

 

Тадбиркор кўприкнинг монтаж ишлари тўлиқ якунланмаганини, энди икки томонига яна трос ва темир ўрнатилишини маълум қилди.

 

–  Буларнинг барчасига икки ҳафта атрофида вақт талаб этилади. Шундан сўнг кўприк аввалги жойига мустаҳкам этиб ўрнатилади, - дейди у.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 январь куни вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳридаги "Ўн бир Аҳмад" зиёратгоҳида олиб  борилаётган ишлар билан танишган ва ташриф давомида зиёратгоҳ яқинидан оқиб ўтувчи канал устида 37 метрли пиёдалар кўприги билан ҳам танишган эди.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ