1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
8 января, 15:31 2783 0

Тошкентда каратэчи қизнинг трюки ўлимига сабаб бўлди

Маст ҳолатда каратэ услубларини кўрсатган 31 ёшли фуқаро маст шериги томонидан пичоқланди.

Тошкентда каратэчи қизнинг трюки ўлимига сабаб бўлди
Фото: tergov.uz

2020 йилнинг 23 декабрь куни соат 09:03 да Яшнобод туманида номаълум аёлнинг мурдаси топилган.  

Текширув ҳаракатлари натижасида мурданинг шахси аниқланиб, у 31 ёшли Дарья К. эканлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, 22 декабрь куни соат 16:30 ларда Дарья К. танишлари Александр К. ва Владимир А.лар билан Александр К.га тегишли уйда тиббиёт спиртини истеъмол қилишган.

Сўнгра Дарья К. маст ҳолатда бўла туриб, Владимир А.га каратэ услубларини кўрсатишни бошлайди.

Шу вақтда Дарья К. Владимир А.га бехосдан жароҳат етказади. Владимир А.нинг жаҳли чиқиб, ёнидаги ошхона пичоғи билан икки марта Дарьянинг кўкрак қисмига жароҳат етказган. 

Владимир А. тан жароҳатлари билан хонадондан чиқиб кетган Дарьянинг ортидан бориб узр сўрайди ва қўлидаги спиртли ичимлик билан меҳмон қилишини айтиб уни ортига қайтаради. Эрталаб қиз ўлик ҳолда топилган.

Мазкур ҳолат бўйича Владимир А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Владимир А. жиноят ишига жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов давом этмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей