1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
8 января, 11:58 631 0

Ўзгидромет раҳбари мақоми ва маоши бўйича вазирга тенглаштирилади

Бу Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази Низоми лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.

Ўзгидромет раҳбари мақоми ва маоши бўйича вазирга тенглаштирилади
Фото: hydromet.uz

Ўзгидромет бош директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича вазирга тенглаштирилади. Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, келгусида Ўзгидромет раҳбари мақоми ва маоши бўйича вазирга тенглаштирилади ҳамда у лавозимга Вазирлар Маҳкамаси тавсиясига кўра Президент томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Шунингдек, бош директорнинг биринчи ўринбосари – вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директор ўринбосарлари - вазирнинг ўринбосарларига тенглаштирилади.

Шу билан бирга ушбу низом лойиҳасига мувофиқ Ўзгидрометни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш масалаларига ҳам ечим берилмоқда.

Унга кўра, ташкилот ходимлари белгиланган тартибда бепул махсус кийим-бош билан таъминланади.

Ўзгидрометнинг бориш қийин булган станциялари ходимлари белгиланган тартибда бепул озиқ-овқат билан таъминланади. 

Бундан ташқари соҳада узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ойлик устама ҳақ (белгиланган устамаларни ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда) ҳам белгиланади. Бунда соҳада узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ойлик устамалар Ўзгидромет бош директори томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.

Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра Ўзгидрометнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей