Бу борадаги йўриқномага ИИВ вазири Пўлат Бобожоновнинг тегишли буйруғи билан қўшимчалар киритилди.
ИИВ вазирининг тегишли буйруғи билан “Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Йўриқнома 45-1-банд билан тўлдирилди ва эндиликда қуйидаги ҳолларда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб ҳисобланади:
– тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан қоидаларга мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда;
– тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото ва видео қайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилганда.
Бунда назарда тутилган ҳолатда содир этилганлиги факти тегишли ҳудуддаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими томонидан аниқланади.
Шунингдек, мазкур ҳолатда содир этилган қоидабузарлик юзасидан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ёки СМС-хабар юборилган тақдирда, транспорт воситаси ҳайдовчиси ушбу қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш кундан кечиктирмай қоидабузарлик содир этилган ҳудуддаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасини ёзма ёки оғзаки шаклда хабардор этиши лозим.
Чироқчида 6 ёшли болани машинасида уриб юборган ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Ўзбекистондаги илк хусусий авиакомпания 2 та Airbus A320−200 самолётини ижарага олди
Самарқандда интим фото ва видеолар учун $20 минг талаб қилган аёл ушланди
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram