1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
7 января, 15:45 601 0

Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш сабаблари айтилди

Ўтган йилнинг 11 ойида 61 фуқаро ис газидан вафот этганди.

Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш сабаблари айтилди
Фото: Иллюстрация / ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъули Самандар Ҳикматуллаев қиш кириб келиши билан долзарб муаммога айланадиган ис гази — табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги ёки чала ёниши оқибатида вужудга келишини маълум қилди. 

Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:

—  фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этмаслик;

—  ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;

—  иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш;

—  газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;

—  ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;

—  ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 11 ойида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ жами 52 та ҳолат содир бўлгани, уларда 39 нафар фуқаро жабрлангани ва 61 киши вафот этгани маълум қилинганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей