1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
7 января, 14:59 603 0

Ўзбекистонда чақалоқ савдосига сабаб бўлаётган асосий омиллар маълум қилинди

Сўнгги уч йилда Ўзбекистонда чақалоқ савдоси билан боғлиқ 185 та ҳолат аниқланган.

Ўзбекистонда чақалоқ савдосига сабаб бўлаётган асосий омиллар маълум қилинди
Фото: Тергов департаменти

Бугун, 7 январь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда ИИВ Тергов департаменти масъул ходими Наргиза Ҳожибоева Ўзбекистонда чақалоқ савдосига сабаб бўлаётган асосий омилларни санаб ўтди.

Вазирлик вакилининг қайд этишича, бунга боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмагани ва моддий эҳтиёжлари таъминланмаганлиги сабаб бўлмоқда

Шунингдек,

– турмушга чиқмаган аёллар ҳомиладор экани ҳамда чақалоқни оиласидан яширишга уриниши; 

– фарзанд кўрмаган оилалар томонидан чақалоқ асраб олишга эҳтиёж мавжудлиги; 

–  чақалоқ савдосининг олдини олишга қаратилган мукаммал ҳуқуқий асоснинг йўқлиги Ўзбекистонда чақалоқ савдосига сабаб бўлаяпти.

Маълумот учун, 2017-2020 йилларда ўтказилган тезкор тадбирлар доирасида Ўзбекистонда чақалоқ савдоси билан боғлиқ 185 та ҳолат аниқланган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей