Жамият

Ҳайдовчи битта ҳуқуқбузарлиги учун иккита жарима хати олди — видео

ИИВ ЙҲХББ ҳолат бўйича маълумот берди.

Ҳайдовчи битта ҳуқуқбузарлиги учун иккита жарима хати олди — видео
Фото:Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда фуқаро томонидан унга нисбатан бир вақтда содир этган қоидабузарлиги юзасидан иккита жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори келганлиги айтилган видеолавҳа тарқалганди. 

 

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-боби, 9-банди, биринчи хатбошисининг тўртинчи кичик бандига кўра, видеоёзувда қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича қарор қабул қилинган ёки маъмурий иш юритилаётган тақдирда видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувлар асосида маъмурий иш юритилмаслиги белгиланган.  

 

Бунда бир ҳуқуқбузарлик бўйича қарор қабул қилинган ёки маъмурий иш юритилаётган вақтда айнан ушбу ҳуқуқбузарлик бўйича видеоёзувлар асосида яна бошқа маъмурий иш юритилмайди. 

 

ИИВ ЙҲХББ фуқародан ҳудудий ЙҲХБга мурожаат қилишни сўраган.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ