1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
6 января, 17:24 782 0

Янги вирус олдингисидан 70 фоизга юқумлироқ эканлиги айтилмоқда

Ўзбекистон 2020 йил 21 декабрдан Британия ва янги штамм аниқланган бошқа 8 та мамлакатлар билан авиақатновларни тўхтатганди.

Янги вирус олдингисидан 70 фоизга юқумлироқ эканлиги айтилмоқда
Фото: UzNews.uz

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда коронавирусга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳамда инфекциянинг янги штамми кириб келишининг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Мутацияга учраган янги турдаги коронавирус Буюк Британияда кенг тарқалмоқда. Британия қироллиги бўйлаб чекловлар эълон қилинган, лекин одамлар орасидаги контакт тўлиқ узилмагани туфайли янги турдаги вирус тез тарқалиб кетган. Дастлаб вируснинг янги штамми Дания, ЖАР ва Австралияда аниқланган эди.

Вирус мутацияга учраш оқибатида янги тури пайдо бўлган. Унинг мутацияга учрашига одамлар ўртасидаги контактлар узилмай қолгани ва кўпчилик карантин қоидаларига риоя қилмай қўйгани сабаб бўлиши мумкин.

Сентябрда аниқланган янги штамм Лондонда шу қадар тез тарқалдики, бугун пойтахтда коронавирус юқтирганларнинг 65 фоизида айнан мутацияга учраган коронавирус аниқланган. Маълум қилинишича, янги вирус олдингисидан 70 фоизга юқумлироқ бўлиши мумкин.

–  Вирус мутацияга учраши янгилик эмас. Уханда тарқалган коронавирус мутацияга учраб, февралда янги штамм Европада жуда кенг тарқалиб кетганди. Бутун дунё бўйлаб вируснинг айнан мана шу тури энг кенг тарқалди. Ёзда аввал Испанияда дам олаётган сайёҳларда аниқланган ва кейинчалик кенг тарқалган А222V турдаги коронавирус ҳам мутацияга учраганди.

Иммунитети суст бўлган одамнинг танасига тушган коронавирус ривожланиб, мутацияга учраши оқибатида янги турдаги вирус пайдо бўлиши мумкин. Бу вирус олдингисига қараганда кўпроқ ўлимларга сабаб бўлиши исботланмаган.

Янги штаммнинг Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш мақсадида чет элдан кириб келаётган фуқароларни кўрикдан ўтказиш, экспресс усулида антиген тест синамалари ўтказиш, шифохоналарга жойлаш, карантинга олиш ва мулоқотда бўлганларни изоляция қилиш тадбирлари давом эттирилмоқда.

Дастлабки штаммдаги коронавирус инфекциясида бўлгани каби бу штаммда ҳам ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш, қўлларни антисептиклар билан зарарсизлантириш энг самарали усуллар ҳисобланади. Шунингдек, агар зарурат бўлмаса чет мамлакатларга чиқиш, турли йиғинларни ташкил этиш ва иштирок этишдан тийилган маъқул, - дейди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей