1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
6 января, 16:42 1240 0

Сувда чўкиб кетган бобо ва неваранинг жасадлари 9 кун ўтиб сувдан чиқариб олинди — видео

Аввалроқ, ўз жонига қасд қилган набирасини қутқармочи бўлган бобо ҳам сувда чўкиб кетгани хабар қилинганди.

Сувда чўкиб кетган бобо ва неваранинг жасадлари 9 кун ўтиб сувдан чиқариб олинди — видео
Фото: Видеодан кадр

2020 йил 16 декабрда ўзини сувга ташлаган қиз ва уни қутқармоқчи бўлиб сувга тушган бобонинг жасадлари 9 кун ўтиб топилди.

Андижон вилояти ФВБ вакилининг маълум қилишича, бобо ва неварани сувда топиш бўйича ёнғин қутқарув отряди томонидан қидирув ўтказилган. Жараённинг аввалида улар сувга ташлаган ҳудудда ғаввослар сув остида қидирув олиб борган. Улар сувга ташлаган жойидан топилмаганлиги сабабли қутқарув гуруҳи 2 га бўлиниб қидирув олиб борилган. Биринчи гуруҳда моторли қайиқ билан сув устида, иккинчи гуруҳ билан ҳаво баллонлари билан сув остида қидирувни давом эттириб кетган.

Қайиқ билан бир кунда 5 километр, сув остида 2 километр масофада қидиув олиб борилган. Шу тартибда 9 кун давомида қидирув жараёни давом этган. Чўкиш содир бўлган жойдан тахминан 10 километр узоқликда, набиранинг жасади, бундан 100 метр масофада – Қорадарё дарёсининг қирғоғида бобонинг жасади топилган.

Ҳозирда қизнинг нима сабабдан сувга ташлагани масъул шахслар томонидан ўрганилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей