1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
6 января, 14:40 929 0

Шаҳарсозлик кодекси янги таҳрирда қабул қилинмоқда

Унга кўра, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади.

Шаҳарсозлик кодекси янги таҳрирда қабул қилинмоқда
Фото: senat.uz

Сенат томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги Қонун маъқулланди

Шаҳарсозлик кодексида “аҳоли пункти”, “шаҳар”, “шаҳарча” ва “қишлоқ (овул)” каби объектлар турлари, “ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш”, “урбанизация” сингари тушунчалар ҳамда шаҳарсозлик фаолиятида фуқаролар муҳокамаси иштироки ва шу каби ибораларга изоҳлар берилмоқда.

Шунингдек, Кодексда норматив-техник ҳужжатларни жорий этиш ва уларнинг хисобини юритиш бўйича янги нормалар мустаҳкамланмоқда. 

Яъни:

– шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги қарорларнинг муҳокамасида жамоатчилик назоратининг иштирокини таъминлаш;

– юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг ўрни қопланишининг асосий йўналишларини белгилаб берадиган янги норма;

– пудрат учун давлат шартномасини ишлаб чиқиш ва тузиш тартиби ва пудрат ишлари қатъий шартнома асосида амалга оширилиши;

– шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда экспертларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги кўрсатилган.

Шунингдек шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей