1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
5 января, 13:26 597 0

Пойтахт ва бошқа вилоятларда “газ заправкалари” иш фаолиятига чеклов киритилди

Газ босими камайиши ва ҳавонинг кескин совиб кетиши АГТКШлар фаолиятига таъсир қилмоқда. 

Пойтахт ва бошқа вилоятларда “газ заправкалари” иш фаолиятига чеклов киритилди
Фото: Иллюстрация

Тошкент ва қатор вилоятларда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига (АГТКШ) ҳавонинг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни етказиш бўйича вақтинчалик чеклов киритилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.  

Қайд этилишича, “Муборакнефтгаз”нинг бешта конида электр энергиясининг узилиши ва “Муборак газни қайта ишлаш заводи”дан газ таъминотининг деярли тўлиқ тўхтатилиши туфайли газ ташишнинг кескин пасайиши кутилмоқда.

Шунингдек, “Ўзтрансгаз” АЖнинг магистрал газ қувурлари жанубий тизимида газ босими пасайиши кутилмоқда. Бу табиий газнинг стратегик объектлар ва аҳолига етказилишига салбий таъсир қилади.

Юқорида қайд этилганлар ва ҳавонинг кескин совиб кетиши туфайли АГТКШларда кундузги соат 15:00 дан эрталаб 5:00 гача газ етказиб бериш тўхтатилади.

Ушбу чекловлар қатор вилоятларда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда киритилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей