Тизим йўл ҳаракати иштирокчилари ва ЙПХ ходимлари учун қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати 2021 йилда йўл ҳаракати соҳасида интерактив хизматларни тақдим этиш бўйича “Road24” ахборот тизимининг тест талқини ишга туширилаётганини маълум қилди.
Ушбу мобил ахборот тизими йўл ҳаракати қатнашчилари ва ЙПХ ходимлари учун қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унда ахборот киритиш, олиш ва тарқатиш имкониятлари мавжуд.
Ушбу тизимда қуйидаги функциялар ўрин олган:
— аҳолини йўл-транспорт ҳодисаси ўчоқлари ҳақида тезкор хабардор қилиш;
— янги ўрнатилган йўл белгилари ҳақида хабардор қилиш;
— яорраҳаларда тирбандликларни олдини олиш, муаммоли вазиятларни камайтириш;
— фойдаланувчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолати тўғрисида ахборотларни тақдим этиш;
— йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳақида маълумотларни олиш;
— жарималарни тўлаш имконияти;
— автомобиль йўлларини маълум муддатга ёпилиши (таъмирлаш ишлари) ҳақида ахборотларни олдиндан олиш имкони;
— транспорт воситасини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун масофадан туриб, онлайн тарзда рухсатнома олиш имконияти.
Шунингдек, ҳайдовчи ёки пиёда томонидан аниқланган йўлда ҳаракатланиш билан боғлиқ муаммолар ушбу дастурда белгиланиб, бошқа ҳайдовчилар огоҳлантирилади.
Пойтахтдаги қайси мактабда ўқувчиларнинг калта пайпоғи текширилгани айтилди
Ўзбекистон жаҳоннинг энг яхши мамлакатларидан бири бўлди
Пойтахтда қатор кўчалар 5 соатга ёпилади — харита
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram