Жамият

ИИВ ЙҲХББ янги ахборот хизматини ишга туширмоқчи

Тизим йўл ҳаракати иштирокчилари ва ЙПХ ходимлари учун қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.

ИИВ ЙҲХББ янги ахборот хизматини ишга туширмоқчи
Фото:Скриншот

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати 2021 йилда йўл ҳаракати соҳасида интерактив хизматларни тақдим этиш бўйича “Road24” ахборот тизимининг тест талқини ишга туширилаётганини маълум қилди.  

 

Ушбу мобил ахборот тизими йўл ҳаракати қатнашчилари ва ЙПХ ходимлари учун қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унда ахборот киритиш, олиш ва тарқатиш имкониятлари мавжуд.

 

Ушбу тизимда қуйидаги функциялар ўрин олган:

 

—  аҳолини йўл-транспорт ҳодисаси ўчоқлари ҳақида тезкор хабардор қилиш; 

—  янги ўрнатилган йўл белгилари ҳақида хабардор қилиш;

—  яорраҳаларда тирбандликларни олдини олиш, муаммоли вазиятларни камайтириш; 

—  фойдаланувчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолати тўғрисида ахборотларни тақдим этиш; 

—  йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳақида маълумотларни олиш;

—  жарималарни тўлаш имконияти;

—  автомобиль йўлларини маълум муддатга ёпилиши (таъмирлаш ишлари) ҳақида ахборотларни олдиндан олиш имкони;

—  транспорт воситасини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун масофадан туриб, онлайн тарзда рухсатнома олиш имконияти.

 

Шунингдек, ҳайдовчи ёки пиёда томонидан аниқланган йўлда ҳаракатланиш билан боғлиқ муаммолар ушбу дастурда белгиланиб, бошқа ҳайдовчилар огоҳлантирилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ