Унга кўра, эндиликда кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши талаби бекор қилинди.
Эндиликда кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши талаби бекор қилинди.
Бу борада 2020 йил 31 декабрь куни Ҳукуматнинг “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида кўп болали оила тушунчасининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, жумладан:
– Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши лозимлиги талаби бекор қилинди;
– Қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, кўп болали оилаларга бепул қорамол берилишида вояга етмаган беш нафар ва ундан ортиқ болалари бўлиши лозимлиги талаби бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Оила кодексига мувофиқ тўрт нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали ҳисобланади. Агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан 1 нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва касб-ҳунар, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила ҳисобланади.
Nexia иштирокидаги ЙТҲда 3 киши куйиб ҳалок бўлди
“Пахтакор” илк марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди — фото
Тўрткўлда 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram