1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
4 января, 16:01 574 0

Янги рекорд: Самарқандда Z 777 ZZ рақами $57 мингга сотилди

Ўзбекистонда энг қиммат сотилган авторақам янгиланди.

Янги рекорд: Самарқандда Z 777 ZZ рақами $57 мингга сотилди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

4 январь куни Z 777 ZZ автомобиль рақами рекорд нархда — 596 млн 525 минг сўмга сотилди. 

Чиройли рақам 2020 йилнинг 14 декабрь куни 111,5 млн сўм бошланғич нархда аукционга қўйилган. 

Комиссия йиғими қарийб 30 млн сўмни, закалат маблағи эса 11,1 млн сўмни ташкил қилган.

Бунга қадар энг қиммат авторақамнинг қиймати 206,7 млн сўмни ташкил қилганди.  

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқанд кўчаларида тақиб юрилган авторақам онлайн аукционда сотилаётгани кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортганди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати ушбу хабар юзасидан маълумот берди.  

Қайд этилишича, “Малибу” русумли машинадаги рақам фотошоп дастури орқали қўйилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей