Бунда айрим талабаларнинг ўқишлари онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев келаси ҳафтадан барча талабалар анъанавий таълимда ўқишни бошлашларини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича тегишли график ишлаб чиқилган. График асосида 2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади.
Бироқ айрим бетоб ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларнинг ўқишлари онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин. Бу ҳолатда ОТМлар талабаларнинг шароитларини ўрганиб чиқади. Барча имкониятлари мавжуд бўлган талабалар анъанавий таълимга тўлиқ жалб этилади.
Ҳафталик ўқув кунлари ўқув режасидаги ҳафталик юкламалар асосида белгиланади. Ўқув режаларидаги фанларга ажратилган ҳафталик юкламадан келиб чиқилса, ҳафталик ўқув куни 5-6 кунга тўғри келади. Бунда талабаларнинг кунлик юкламаси ҳам ошиб кетмаслиги лозим.
“Тез ёрдам”нинг бир марталик ташрифи ўртача 150 минг сўмга тушиши айтилди
Қозоғистон президенти Aбдулазиз Комиловни қабул қилди
ФАО Ўзбекистон озиқ-овқат тизимини ислоҳ қилишга $17 млн ажратади
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram