Вилоят ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат бўйича маълумот берди.
Ижтимоий тармоқда "самосуд" қилинаётган фуқаро йўлдаги қоидабузар ҳайдовчиларни суратга олиб, "ГАИ"га жўнатгани айтилган видеолавҳа тарқалди.
Мазкур видеолавҳа бўйича Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, воқеа 2020 йилнинг 22 декабрь куни содир бўлган.
Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Қ. ўша куни соат 11:00 ларда Жалақудуқ тумани марказида жойлашган “Деҳқон бозори”га мевалар нарх-навосини билиш учун келиб, бозорни фотосуратга олаётган вақтида бир неча фуқаролар Н.Қ.ни бошқа мақсадда суратга олаётганликда гумонлаб, жамоат жойида турли уятли сўзлар билан ҳақорат қилишган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ХПБ ИИО ТП профилактика катта инспектори А. Юлдашев томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.
Жумладан, фуқаролар А.Д, М.Р, А.А, Ж.З, ва Қ.Д.лар жамоат жойида турли ҳақоратли сўзлар билан бақир-чақир қилишганлиги учун уларнинг ҳаракатларида "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодекснинг 183-моддасида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги боис, тўпланган ҳужжатлар чора кўрилиши учун Жалақудуқ туман Маъмурий судига юборилган.
2020 йил 25 декабрь куни маъмурий иш судда кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.
Nexia иштирокидаги ЙТҲда 3 киши куйиб ҳалок бўлди
“Пахтакор” илк марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди — фото
Тўрткўлда 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram