1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
4 января, 12:10 692 0

Каналга тушиб кетган Сobalt’дан уч жасад чиқди

Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль Фарғона каналига тушиб кетган.

Каналга тушиб кетган Сobalt’дан уч жасад чиқди
Фото: Фарғона вилояти ИИБ

3 январь куни Фарғона вилояти Қўштепа туманида М.Х. Сobalt автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, Фарғона каналига тушиб кетган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.  

Сobalt Фарғона каналидан чиқариб олинганида автомашина ҳайдовчиси М.Х. ва йўловчилар М.И. ва И.И. ҳодиса жойида вафот этишгани аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей