1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
4 января, 09:15 912 0

Тошкентда бир гуруҳ ёшлар ва ППХ ходимлари ўртасида жанжал чиқди — видео

Безорилик қилган ёшларга қарши жиноий иш қўзғатилди. Улар 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. 

Тошкентда бир гуруҳ ёшлар ва ППХ ходимлари ўртасида жанжал чиқди — видео
Фото: Видеодан кадрлар

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 31 декабрь кунидан 2021 йилнинг 1 январь кунига ўтар кечаси соат 04:00 ларда, пойтахтнинг Чилонзор тумани, Муқумий кўчасида “Матиз” ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган.   

Чилонзор тумани, Қатортол кўчасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автомобиль бетон тўсиқ устига чиқиб тўхтаган. Автомашинада бўлган 4 нафар фуқаро ҳодиса жойига етиб келган ИИББ ЙПХ ва ППХ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан ўткир тиғли жисмлар билан қаршилик кўрсатган. 

Фуқаролардан бир нафари ушланиб туман ИИБга олиб келинган. Қолган 3 нафар фуқаро ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳозирда барча фуқаролар шахсига аниқлик киритилиб, ҳодиса бўйича Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатган) тартибида жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей