Қумқўрғон тумани ҳокимлиги ҳам мазкур ҳолатга муносабат билдирди ва бунда ижтимоий тармоқ ўқувчиларини нотўғри талқин қилишда айблади.
Ижтимоий тармоқларда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ёрдамга муҳтож оилаларга улашилган хайрия маҳсулотлари олдида қорбобо сурати тасвирланган фотолавҳалар турли изоҳлар билан тарқатилмоқда.
“Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилган меҳр-мурувват тадбирлари бирор-бир сана ёки ижтимоий байрамларга алоқаси ҳам, қорбобони таклиф этишда Фонднинг ўрни йўқлигини таъкидламоқда.
“Жойлардаги тадбирларнинг шакли ва мазмуни ҳудудлардаги ташкилотлар томонидан уюштирилган бўлиб, бундай фаросатсизликка йўл қўйган маҳаллий мутасаддиларни мутлақо оқлаб бўлмайди. Хусусан мана шу ҳолатга сабабчи бўлган Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокимлиги вакиллари узр сўрашлари керак.
Шундай экан, тарқатилган суратлардаги қорбоболарнинг “Вақф” хайрия жамоат фондига ҳеч қанақа алоқаси йўқ. Бу ҳолат учун Фонд ва унинг ходимларини обрўсизлантириш, ҳақорат ва адолатсизликдир”, дейилади Фонднинг мазкур ҳолат юзасидан билдирган муносабатида.
Ўз навбатида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокимлиги ҳам ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдириб, унда туман ҳокимлигининг совғалари ва "Вақф" фонди томонидан ажратилган маҳсулотларнинг тарқатилишида битта транспорт воситаларидан фойдаланилгани ҳамда ҳокимлик совғаларини тарқатишга қорбобо жалб қилингани айтилади ва узр сўралмайди.
“Хеч кимга сир эмас, янги йил байрами қорбобо, қорқиз ва арчалар билан нишонланади. Шуларни инобатга олган ҳолда бу йил ҳам фуқароларга янги йил шукуҳини олиб кириш учун туман ҳокимлигининг совғалари қорбобо билан етказиш режалаштирилган эди”, дейилади ҳокимлик муносабатида.
Қайд этилишича, "Вақф" фонди томонидан қилинган эҳсонларнинг тарқатилиши Қумқўрғон туманида айнан 31 декабрга тўғри келганлиги боис, байрам арафаси, ноқулай об-ҳаво ҳамда транспорт воситалари харажатларини инобатга олиб, туман ҳокимлигининг совғалари ва "Вақф" фонди томонидан ажритилган маҳсулотларнинг тарқатилишида бир трансорт воситаларидан фойдаланилган.
“Бу эса нотўғри талқин этилиб, эҳсонлар қорбоболар ёрамида тарқатилди деган фикрларни юзага келишига сабаб бўлган”, дейилади Фонддан узр сўралмаган ҳокимлик муносабатида.
Тошкентда жанжалдан кейин шифохонага ётқизилган талаба комадан чиқди
2020 йилда давлат ташқи қарзининг $5,5 миллиарди нефт-газ ҳамда электр-энергетика соҳасига йўналтирилган
Aбдулазиз Комилов қирғизистонлик ҳамкасби билан учрашди
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram