Жамият

“Тошкент-Бухоро-Машҳад-Теҳрон” халқаро автобус маршрути йўлга қўйилади – лойиҳа

Шунингдек, ушбу ҳужжат лойиҳасига кўра ўзбек диаспораси истиқомат қиладиган қўшни мамлакатлар шаҳарлари билан ҳам автобус қатнови йўлга қўйилади.

“Тошкент-Бухоро-Машҳад-Теҳрон” халқаро автобус маршрути йўлга қўйилади – лойиҳа
Фото:Транспорт вазирлиги

2021 йилда “Тошкент-Бухоро-Машҳад-Теҳрон” халқаро автобус йўналишини амалга ошириш учун Эрон Ҳукумати билан транзит рейслар бўйича келишувга эришиш чоралари кўрилади ва келгусида мазкур йўналиш бўйича халқаро автобус маршрути йўлга қўйилади.

 

Бу ҳақда Ўзбекистон зиёрат туризмини янада ривожлантиришга оид президент фармони лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда. Шунингдек, мазкур ҳужжат лойиҳаси билан Ўзбекистон зиёрат туризмини ривожлантиришда Транспорт-логистика хизматларини яхшилаш ва ривожлантириш ҳам назарда тутилмоқда.

 

Унга кўра, ушбу ҳужжат кучга кирганидан сўнг бир ҳафта муддатда Транспорт вазирлиги ҳамда “Uzbekistan Airports” АЖ “Pegasus Airlines” авиакомпаниясига Туркия шаҳарларидан Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳамда Анқарадан Тошкент шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома расмийлаштирилишини таъминлайдилар.

 

Бундан ташқари 2021 йил апрель ойигача ўзбек диаспораси истиқомат қиладиган қўшни мамлакатларнинг йирик шаҳарлари (Ўш, Жалолобод, Туркистон, Чимкент, Душанбе, Хўжанд, Мозори Шариф)дан туризм салоҳияти юқори бўлган Ўзбекистон шаҳарларига автобус маршрутларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилади.

 

Жорий йил давомида “QANTAS” авиакомпанияси билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида музокаралар олиб борилади.

 

Шунингдек, Транспорт ва Ташқи ишлар вазирликлари томонларнинг келишувига асосан “Ўш-Тошкент” йўналишини амалга ошириш учун Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридан ўтган магистралда ҳаракатланиш бўйича Тожикистон ҳукумати билан келишувга эришиш чораларини кўрадилар.

 

Келишув натижасига кўра ҳалқаро мунтазам автобус йўналиши ташкил қилинади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ