1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
2 января, 09:57 801 0

Энди мансабдорнинг ноқонуний ҳаракати сабаб юзага келган зарар ҳам маҳаллий бюджетдан қопланади

Бюджет кодексига мансабдор шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга оид банд қўшилди.

Энди мансабдорнинг ноқонуний ҳаракати сабаб юзага келган зарар ҳам маҳаллий бюджетдан қопланади
Фото: UzNews.uz

Эндиликда давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилишидан ташқари давлат органларининг ёки ўша органлар мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳам Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети харажатларига киритилади.

Бу борада тегишли қонун билан Бюджет кодексининг 71-моддаси 6-бандига қўшимчалар киритилди.  

Яъни, 71-модданинг 6-банди қуйидагича таҳрирда баён қилинди: 

“Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан қуйидаги харажатлар амалга оширилади:

6) давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан, шунингдек давлат органларининг ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш харажатлари”.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар амалда бўлган мазкур бандда “давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш харажатлари” маҳаллий бюджетдан қопланиши назарда тутилар эди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей