1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
2 января, 09:32 652 0

Ўзбекистон шаффоф бозор иқтисодиётини ривожлантириш учун Жаҳон банкидан $500 миллион қарз олади

Ушбу ажратиладиган қарзларни қайтариш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон шаффоф бозор иқтисодиётини ривожлантириш учун Жаҳон банкидан $500 миллион қарз олади
Фото: UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 30 декабрдаги 816-қарорида айтилишича, 2020 йил 16 декабрда Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон ҳамда Жаҳон банки ўртасида бюджетни қўллаб-қувваилаш бўйича қарз битими ва молиявий битим имзоланган.

Унга кўра, Халқаро тикланиш ва тарққиёт банки (ХТТБ)нинг 10,5 йил муддатга 250 миллион АҚШ доллари 5 йил имтиёзли даври билан ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ)нинг 30 йил муддатга 165 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли ва 85 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзсиз қарз маблағлари жалб қилинади.

ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратилган қарзлар Ўзбекистон бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Бунда Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарздан мақсадли фойдаланилиши юзасидан масъул этиб белгиланди.

ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей