1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
31 декабря 2020 г. 935 0

Тошкент шаҳрида чим устида хоккей мажмуаси қурилади

Чим устида хоккей мажмуаси қурилишнинг биринчи босқичи бўлиб, иккинчи босқичда 6 қаватли меҳмонхона бунёд этилади.

Тошкент шаҳрида чим устида хоккей мажмуаси қурилади
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Кеча, 30 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнабод туманида замонавий талаблар даражасидаги чим устида хоккей мажмуасининг қурилиши учун тамал тоши қўйилди. 

Тантанали маросимда жисмоний тарбия ва спорт вазири Д. Набиев, Миллий олимпия қўмитаси раиси Р. Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси Б.Аҳмедов, Осиё чим устида хоккей федерациясининг ижрочи директори Моҳаммед Таяб Икрам, Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси И. Жўраев ҳамда Яшнобод тумани ҳокими Б. Раҳмонқулов иштирок этдилар.

“Маълумот ўрнида айтиш жоиз лойиҳа икки босқичда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи босқичда яъни 2021 йилда чим устида хоккей майдони қурилади, иккинчи босқичда эса 6 қаватли 50 та ўринли меҳмонхона бунёд этилади”, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей