Фақатгина 31 декабрь куни соат 14:00 дан бошлаб Тошкент шаҳридаги 2, 14, 24, 38, 46, 51, 63, 69, 80, 91, 93, 101, 131 сонли автобус йўналишларида махсус безатилган "Сеҳрли автобуслар" ҳаракатланади.
"Сиз ушбу вақт оралиғида мазкур автобуслардан фойдаланган вақтингиз, ажойиб онлар, унунтилмас байрам шукуҳи ҳамда эсдалик совғаларига эга бўлишингиз мумкин", - дейилади "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабарида.
Аввалроқ, Янги йил байрами нишонланиши муносабати билан, 2020 йил 31 декабрь, 2021 йил 1, 2, 3 январь кунлари ҳаракатланадиган автобусларнинг иш графиги эълон қилинганди.