Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19’га чалинганлар сони 77 мингдан ошди

Айни пайтда шифохоналарда 1503 нафар бемор даволанмоқда.

Ўзбекистонда COVID-19’га чалинганлар сони 77 мингдан ошди
Фото:ССВ

ССВ хабарига кўра, 2020 йил 30 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77060 (+75) нафарни ташкил этмоқда.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Жиззах вилоятида, 13 нафари Наманган вилоятида, 3 нафари Сирдарё вилоятида, 4 нафари Хоразм вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида, 43 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Кеча кун давомида 154 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 74943 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1503 нафар бемордан 161 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.  

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 20 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 048 нафарни ташкил этганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ