“Санитария-эпидемиология хизматининг назорат фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Президентнинг 2020 йил 25 июлдаги тегишли фармонига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги бўйича “Санитария-эпидемиология осойишталик белгиси”ни бериш тартиби белгиланди.
Ушбу белги Санитария-эпидемиология хизмати томонидан ўтказилган текширишлар натижасида (мажбурий) тартибда 2021 йил 1 апрелдан бошлаб берилади.
Бунда тадбиркорлик субъектига белги бериш ва муддатини узайтириш учун қилинган мурожаат 15 иш кунида қуйидаги тартибда кўриб чиқилади:
• тадбиркорлик субъектига белги бериш режасини тузиш;
• тадбиркорлик субъектида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги бўйича текширув ўтказиш;
• лаборатория-инструментал таҳлиллар ўтказиш ва таҳлилларини ўтказиш учун маҳсулотлардан намуналар олиш;
• текшириш ва лаборатория-инструментал таҳлиллар натижаси бўйича тоифаларни белгилаш;
• тоифа белгисини бериш.
Тадбиркорлик субъектларига ихтиёрий белги бериш учун:
• аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун биринчи маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари, белгининг муддатини узайтириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари миқдорида;
• умумий овқатланиш, озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи (санитария-эпидемиологик хулоса бериши бундан мустасно), меҳмонхона хизматини кўрсатувчи ҳамда болаларга таълим ва тарбия берувчи тадбиркорлик субъектлари учун биринчи маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари, белгининг муддатини узайтириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида;
• бошқа тадбиркорлик субъектларига биринчи маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари, белгининг муддатини узайтириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Аввалроқ, мазкур белги Санитария-эпидемиология хизмати томонидан уч хил турдаги — “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича 12 ой муддатгача берилиши маълум қилинганди.
Чироқчида 6 ёшли болани машинасида уриб юборган ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Ўзбекистондаги илк хусусий авиакомпания 2 та Airbus A320−200 самолётини ижарага олди
Самарқандда интим фото ва видеолар учун $20 минг талаб қилган аёл ушланди
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram