Унинг хонадонидан 100 дан ортиқ елим қувур бўлаклари ва ушбу воситани ясаш учун ишлатиладиган кимёвий моддалар олинган.
Янгийўлда пиротехника воситаларини қўл бола усулда тайёрлаётган фуқаро фош қилинди.
Ушбу қонунбузарлик Тошкент вилояти ИИББ ходимларининг ҳудудларда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши шаҳар-туманлар кесимида ўтказаётган назорат-рейд тадбирлари давомида аниқланган.
Вилоят ИИББ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан Янгийўл туманида ўтказилган ана шундай тадбир давомида, "Маданият" МФЙда яшовчи 25 ёшли М.Б. ўзининг уйида, кучли портловчи пиротехника воситаларини қўлбола усулда тайёрлаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда унинг хонадонидан 100 дан ортиқ елим (сантехника) қувур бўлаклари ва бир нечта идишда ушбу воситани ясаш учун ишлатиладиган кимёвий моддалар, дазмол ва бошқа буюмлар далилий ашё сифатида олинган.
Суриштирув давомида фуқаро М.Б. ушбу пиротехника воситаларни тайёрлашда фойдаланган моддасини Бектемир тумани Янгиобод бозоридан, ўзига нотаниш бўлган шахсдан 130 минг сўм эвазига сотиб олганлиги, сўнг унга ўзининг томорқасида фойдаланиш учун сақлаётган аммиак селитраси ва бир неча бошқа моддаларни қўшиб тайёрлаганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Чироқчида 6 ёшли болани машинасида уриб юборган ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Ўзбекистондаги илк хусусий авиакомпания 2 та Airbus A320−200 самолётини ижарага олди
Самарқандда интим фото ва видеолар учун $20 минг талаб қилган аёл ушланди
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram