1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
30 декабря 2020 г. 1046 0

Ўзбекистон президенти қўшни давлатлар ҳамда Россия давлат раҳбарларини Янги йил билан табриклади

Бугун Шавкат Мирзиёевнинг бир нечта давлат раҳбарлари билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти қўшни давлатлар ҳамда Россия давлат раҳбарларини Янги йил билан табриклади
Фото: president.uz

Бугун, 30 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлар раҳбарлари ҳамда Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.

Дастлаб Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар. 

Давлат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил билан бир-бирларини самимий қутлаб, икки биродар халққа тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Суҳбатда мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш вазифалари белгиланди, минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти Қозоғистон президенти билан ҳам телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев бир-бирларини ва икки мамлакат қардош халқларини кириб келаётган янги 2021 йил билан самимий табрикладилар, тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Президентлар, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашиб, бўлажак олий даражадаги тадбирлар  режасини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг ҳам телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари бир-бирларини самимий қутлар эканлар, кириб келаётган Янги йил муносабати билан дилдан табриклар алмашиб, икки мамлакат биродар халқларига тинчлик, фаровонлик, бахт-саодат, муваффақият ва равнақ тиладилар.

2021 йилда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма режалар атрофлича кўриб чиқилди. 

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчиси Талант Мамитов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Томонлар кириб келаётган Янги йил муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, икки биродар халққа тинчлик, фаровонлик ва бардавом равнақ тиладилар.

Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнг Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Икки мамлакат раҳбарлари бир-бирларини дилдан қутлаб, кириб келаётган янги 2021 йил муносабати билан самимий табриклар алмашдилар, дўст халқларга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этдилар.

Суҳбат чоғида президентлар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қатъий интилишлари ва бу борада биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришларини тасдиқладилар.

Шу билан бирга, Ўзбекистон президенти Қозоғистоннинг Биринчи президенти билан ҳам телефон орқали мулоқот қилди.

Икки қардош мамлакат етакчилари кириб келаётган Янги йил муносабати билан самимий табриклар алмашиб, бир-бирларига ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг дўст халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди. Келгуси йилда минтақамиз давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ўтказиш муҳим экани таъкидланди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей