1 USD = 10500.03 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10500.03 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
30 декабря 2020 г. 781 0

“Пахтакор” вакили Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин

Fox Sports телеканали қитъанинг энг яхши футболчиси совринига 24 кишилик номзодлар рўйхатини эълон қилди.

“Пахтакор” вакили Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин
Фото: pakhtakor.uz

“Пахтакор” футбол клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Австралиянинг Fox Sports телеканали томонидан Осиёнинг энг яхши футболчиси мукофотига номзодлар қаторига киритилди.

24 кишилик номзодлар орасида қатор таниқли футболчилар бор. Хусусан, Андрес Иньеста (“Виссел Кобе”), Сон Хон-Мин (“Тоттенхэм”), Такефуса Кубо (“Реал”га тегишли) каби футболчилар Машариповга рақобатчилик қилади.

Номзодлар бўйича Япония (5 нафар), Эрон ва Жанубий Корея (4 нафардан) етакчилик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жалолиддин Машарипов Coca Cola Суперлигасининг сўнгги мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей