1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
30 декабря 2020 г. 584 0

Тошкентда байрам кунлари автобуслар ҳаракатланиши тартиби маълум қилинди

“Тошшаҳартрансхизмат” 2020 йил 31 декабрь, 2021 йил 1, 2, 3 январь кунлари автобусларнинг ҳаракатланишига оид маълумот берди.

Тошкентда байрам кунлари автобуслар ҳаракатланиши тартиби маълум қилинди
Фото: Бектемир тумани ҳокимлиги

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан Янги йил байрами нишонланиши муносабати билан, 2020 йил 31 декабрь, 2021 йил 1, 2, 3 январь кунлари жамоат транспортини қай тартибда ташкил этиш белгиланди

Бунга кўра, 

•  2020 йил 31 декабрь - иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида, иш вақтининг тугаши 1 (бир) соатга узайтирилмоқда;

•  2021 йил 1 январь - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ишга чиқарилиши режалаштирилган;

•  2021 йил 2 январь - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;

•  2021 йил 3 январь - якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатини давом эттириши белгилаб қўйилди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей