1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
30 декабря 2020 г. 474 0

Ўзбекистон бу йил камроқ банан импорт қилди

Статистикага кўра, ўтган йилга нисбатан Ўзбекистонга банан импорти 3,4 минг тоннага камайган.

Ўзбекистон бу йил камроқ банан импорт қилди
Фото: Ксения Зимина

Ўзбекистон 2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига хориждан 31,9 минг тонна банан импорт қилган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 3,4 минг тоннага кам. 

Жорий йилда Ўзбекистонга банан асосан Эквадор давлатидан (29,8 минг тонна) олиб кирилган.

Маълум қилинишича, ўтган 11 ой мобайнида Ўзбекистон бананни энг кўп импорт қилган давлатлар:

– Эквадор – 29,8 минг тонна;

– Россия – 624,9  тонна;

– Қозоғистон – 548,3 тонна;

–  Хитой – 231,2 тонна;

–  Қирғизистон – 223,5 тонна;

– Туркия – 213,5  тонна.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ноябрь ойида 5,4 минг тонна банан импорт қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистон 11 та хорижий давлатдан қиймати 4,0 млн АҚШ долларига тенг бўлган 23,8 минг тонна мандарин импорт қилгани маълум қилинган эди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей