1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
30 декабря 2020 г. 304 0

Қирғизистонда Ўзбекистон кўмагида яна иккита шифохона қурилди

Бишкек ва Чуй вилоятида Ўзбекистон томонидан тўлиқ молиялаштирилган иккита енгил конструкцияли шифохоналар фойдаланишга топширилди.

Қирғизистонда Ўзбекистон кўмагида яна иккита шифохона қурилди
Фото: med.kg

29 декабрь куни Қирғизистоннинг Чуй вилоятида 24 ўринли ва Миллий госпитал ҳудудида эса 176 ўринли енгил конструкцияли шифохоналарнинг очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.  

Ўзбекистон томонидан молиялаштирилган мазкур лойиҳалар бир ойга етмасдан қуриб битказилди.

Тиббиёт муассасаларининг очилиш маросимида Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Олимқодир Бейшеналиев ва Ўзбекистон бош вазири маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов иштирок этди.

“Ўзбекистон — пандемия даврида Қирғизистонга ёрдам берган илк давлатлардан бўлади. Қўшни давлатдан кислород концентраторлари, респираторлар ва бошқа тиббиёт воситалари, 400 ўринли модуль конструкциялар юборилди”, - деди Олимқодир Бейшеналиев.

Аввалроқ, Ўзбекистонкўмагида Боткен вилояти Қадамжай туманида 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилганди.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Ўзбекистон махсус самолётда коронавирусга қарши курашишдаги саъйи-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун қўшни Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини юборганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей