Жамият

Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилади

Кенгашга раҳбарлик қилиш учун Сенат Раиси Танзила Нарбаеванинг номзоди таклиф қилинди.

Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилади
Фото:president.uz

Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг Парламентга Мурожаатномасида айтиб ўтилди.

 

Унга кўра, Кенгашга ҳаётни ва аёллар муаммоларини яхши биладиган, фаол ва ташаббускор аёллар кириши белгилаб қўйилмоқда.

 

“Кенгашга бу борада катта тажрибага эга бўлган Сенатимиз Раиси Танзила Камоловна Норбоева раҳбарлик қилса, деган таклифни билдирсам, ўйлайманки, барчангиз мени қўллаб-қувватлайсиз.

 

Жойлардаги Хотин-қизлар кенгашлари фаолиятига эса ҳокимларнинг ушбу масалалар бўйича маслаҳатчилари раҳбарлик қилиши энг тўғри йўл бўлади.

 

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича республика ва ҳудудий жамғармаларни янги ташкил этиладиган кенгашлар ихтиёрига ўтказиб бериш мақсадга мувофиқ бўлади, деб ҳисоблайман.

 

Аёлларнинг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жойларда аниқланган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш учун бюджетдан қўшимча равишда 1 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади. Бунинг учун “Халқ банки” томонидан жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларини ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга амалий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими жорий этилади.

 

Олий Мажлис палаталари ва Ҳукумат бир ой муддатда хотин-қизларнинг жамиятдаги ва давлат бошқарувидаги мавқеини янада оширишга қаратилган яхлит тизим яратиш бўйича таклиф ишлаб чиқсин”, деди давлат раҳбари ўз мурожаатида.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ