1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
30 декабря 2020 г. 593 0

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлар сони маълум қилинди

Клиник синовлар хитойлик мутахассислар иштирокида Тошкент шаҳридаги 3 та поликлиникада ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлар сони маълум қилинди
Фото: mininnovation.uz

Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотига кўра, 29 декабрь ҳолатига коронавирусга қарши ZF 2001 вакцинасининг III босқич синовлари доирасида вакцина олган фуқаролар сони 830 кишини ташкил этмоқда.

Эмланганлар сони 28 декабрь куни 151 кишини, 29 декабрда эса энг кўп натижа қайд этилиб, 191 нафар кишини ташкил этган.

Ушбу вакцина тадқиқоти бутун дунё бўйича бир неча марказларда 29 минг нафар кўнгилли иштирокчиларни қамраб олади.

Маълум қилинишича, Хитойдаги кўнгиллиларда вакцинанинг хавфсизлиги ва иммуногенлиги текширилади. Мамлакатдан ташқаридаги давлатларда эса вакцинанинг хавфсизлиги, ҳимоявий самарадорлиги ва иммуногенлиги ўрганилади.

Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус рекомбинант вакцинасининг 18 ёшдан юқори бўлган инсонлардаги синови давом этмоқда.

Вакцина синовлари учун кўнгиллилар танлови давом этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, клиник синовлар хитойлик мутахассислар иштирокида Тошкент шаҳридаги 3 та поликлиникада ўтказилмоқда. Вакцина билан 5000 нафар кўнгилли эмланиши режалаштирилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей