Жамият

“Ўзавтосаноат” корхоналари фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади

Шунингдек, электромобиллар харид қилинганда автомобиль эгалари томонидан тўланадиган айрим йиғимлар бекор қилинади.

“Ўзавтосаноат” корхоналари фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади
Фото:Megawatt Motors / Иллюстрация

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан “Ўзавтосаноат” АЖ халқаро консалтинг ташкилотлари ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда 2021 йил 1 февралга қадар компания корхоналарида фақат электр двигатель орқали ҳаракатланадиган енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ишлаб чиқариш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

 

Бунда лойиҳаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари, ишлаб чиқариш қуввати, молиялаштириш миқдори, давлат томонидан бериладиган кўмаклар ва бошқа маълумотлар назарда тутилади.

 

Шунингдек, Молия вазирлиги 2021 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Давлат бюджетини шакллантиришда фақат электр двигатель орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситалари республика ҳудудида харид қилинганда ва (ёки) вақтинчалик олиб кирилганда уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказишда автомототранспорт воситалари эгалари (улардан фойдаланувчилар) томонидан тўланадиган йиғимларни бекор қилишни назарда тутади.

 

Ҳукумат қарорига мувофиқ, тегишли вазирлик ва идоралар ҳокимликлар билан биргаликда икки ой муддатда халқаро амалиётни ўрганиш асосида замонавий технологик тизимлардан фойдаланган ҳолда фақат электр двигатель орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш бўйича зарядлаш терминалларини ўрнатишни ташкил қилиш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ