1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
29 декабря 2020 г. 259 0

“Хастимом”да қадимий ипак қоғози маркази ташкил этилади

Шунингдек, 2021 йил 1 августга қадар Имом Бухорий мажмуаси атрофидаги 137 га ер майдонида тут плантацияси ташкил этилади.

“Хастимом”да қадимий ипак қоғози маркази ташкил этилади
Фото: livejournal.com

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда мамлакатнинг қадимий ипак қоғози яратилган ҳудуд сифатидаги мақомини мустаҳкамлаш учун Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги Ислом цивилизация маркази жойлашган “Хастимом” маҳалласида қадимий ипак қоғози марказини ташкил этиш концепциясини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Бухоро вилояти ҳокимликлари 2021 йил 1 августга қадар қадимий ипак қоғози хомашё захирасини шакллантириш манбаи сифатида Имом Бухорий мажмуаси атрофидаги 137 га ер майдонида, Чор Бакр тарихий меъморий мажмуасига туташ ҳудуддаги 145 га ер майдонида тут плантацияси ташкил этилишини таъминлайди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси ва Қўмита билан биргаликда Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасини зиёрат марказига айлантириш ҳамда атрофдаги 8 нафар буюк уламолар қабрларини тиклаш ва ободонлаштириш ишлари концепциясини ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Бадиий академия билан биргаликда Самарқанд шаҳрида ислом дини ва минтақадаги мавжуд дин намояндалари меросини акс эттирувчи тематик хиёбонни яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей