1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
29 декабря 2020 г. 498 0

Айрим ОТМларнинг 3-4 курс талабалари учун янги фан киритилмоқда

Мазкур дарс 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

 

Айрим ОТМларнинг 3-4 курс талабалари учун янги фан киритилмоқда
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассис етиштирувчи олий таълим муассасаларининг 3-4 курс талабалари учун зиёрат туризми фани бўйича ўқув дастури ишлаб чиқилади ва жорий этилади.

Бу борада Туризм қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таклифи асосида президентнинг тегишли фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Мазкур ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, 2020–2021 ўқув йилининг иккинчи ярим йиллиги (баҳорги семестр)дан бошлаб “Ипак йўли” туризм халқаро университетида, 2021–2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризм”, “транспорт логистикаси” ва “креатив саноат” (creative industry) магистратура таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.

Шунингдек, зиёрат туризми учун истиқболли мамлакатлар тилини ўрганиш филологияси йўналиши битирувчилари учун олий таълим муассасалари қошида зиёрат туризми мавзусида қайта тайёрлаш курсларини ҳам ташкил қилиш режалаштирилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей