1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
29 декабря 2020 г. 402 0

Яқин давр ичида ТТЗ массивигача метро бекатлари қурилади

“Буюк Ипак йўли” ва ТТЗ массиви орасида 4 та метро бекатини қуриш кўзда тутилмоқда.

Яқин давр ичида ТТЗ массивигача метро бекатлари қурилади
Фото: railway.uz

Чилонзор метро йўналишини “Буюк Ипак йўли” бекатидан ТТЗ массивига қадар (4 та метро бекати) узайтириш таклиф қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев "Таҳлил" кўрсатувига берган интервьюсида маълум қилди.  

Унинг сўзларига кўра, бу Чирчиқ, Ғазалкент, Қибрай ва Тошкент вилоятининг бошқа шаҳарларидан пойтахтга келадиган аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратади.

Қолаверса, 2021 йилда “Қўйлиқ” станциясидан “Қипчоқ” станциясига қадар қурилиш ишларини якунлаш кўзда тутилган.

Аввалроқ, 26 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг Сергели йўналишини очиб берганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей