Жамият

UzAuto Motors “заказ” мақолалар орқали жиддий зарар кўрганини маълум қилди

Компания вакили бу каби хабарлар аксарият инвесторларда Ўзбекистонга инвестициялар олиб киришида иккиланишлар пайдо қиляпти, деб ҳисоблайди.

UzAuto Motors “заказ” мақолалар орқали жиддий зарар кўрганини маълум қилди
Фото:Ўзавтосаноат

UzAuto Motors АЖ Юридик департамент директори Рустам Шаймардонов ОАВ ва ижтимоий тармоқда тарқалган турли хабарларнинг ишлаб чиқаришга салбий таъсири ҳақида ҳам маълум қилди.

 

“ОAВ ва ижтимоий тармоқларда “Махсус буюртма” асосида турли бўҳтон ва асоссиз хабарларнинг тарқатиб борилаётганлиги, нафақат миллий бренднинг нуфузига, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам салбий таъсирини кўрсатмоқда.

 

Биринчидан, бундай хабарлар тарқалиши жорий йилнинг август-сентябрь ойларида UzAuto Motors AЖ кунлик тушумини қарийб 30-40 млрд сўмга кескин камайишига ёхуд жорий йилнинг август-сентябрь ойларида белгиланган режани 562 млрд сўмга кам бажарилишига сабаб бўлган.

 

Бундай йўқотишлар албатта, Жамиятнинг мазкур тушумларга мутаносиб равишда давлат бюджетига солиқ ва бошқа ижтимоий тўловлар тўлашига тўсқинлик қилган.

 

Маблағ тақчиллиги юзага келиши натижасида сентябрь ойида режалаштирилган аккредитив тўловлари ва хорижий ҳамкорларга йўналтириладиган тўловлар октябрь-ноябрь ойларида кечиктириб тўланган.

 

Иккинчидан, ушбу хабарлар Ўзбекистон инвестиция жозибардорлигига салбий таъсир кўрсатиб, аксарият инвесторларда юртимизга инвестициялар олиб киришида иккиланишлар пайдо қилмоқда.

 

Учинчидан, хорижий ҳамкорлар билан Жамиятнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, заводнинг техник жиҳозларини модернизация қилиш ва айланма маблағларини кўпайтириш борасидаги 150 млн евро миқдоридаги давлат аҳамиятига молик ҳамкорлик келишувини кечикишига ҳам айнан шундай хабарлар сабаб бўлган”, деб ёзади Рустам Шаймардонов.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ