Ҳодисалар

Метро бекатида 38 ёшли аёл ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди — видео

Аёл поезд келиши олдидан рельсга ётиб ўзини ўлдирмоқчи бўлади.

Метро бекатида 38 ёшли аёл ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди — видео
Фото:Видеодан кадр

Куни кеча ижтимоий тармқоларда рельсга ётиб ўзини ўлдирмоқчи бўлган аёл акс этган видео тарқалганди. 

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати воқеа тафсилотларини маълум қилди.  

 

28 декабр куни соат 21:23 да Тошкент метрополитенининг “Aлишер Навоий” бекатида 1982 йилда туғилган фуқаро Б.И. ўзини атайлаб яқинлашиб келаётган поезд остига ташлаш мақсадида поезд йўлига ётиб олган. 

 

Метрополитен ходимлари ва метро хавфсизлик бўлимининг ходимлари томонидан аёл қутқариб қолинди.

 

38 ёшли аёл жиддий жароҳатларсиз платформага олиб чиқилган. Маълум бўлишича, қоидабузар Б.И. депрессия ҳолатида бўлган ва ўзининг ножўя ҳаракатларини кучли эҳтирос ҳолатида содир этган.

 

Ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ