Иқтисодиёт

2021 йил учун мол-мулк ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди

Унга кўра, 2021 йилда Тошкент шаҳрида турар жойлар бўйича ойлик ижара тўловининг энг кам ставкаси 1 м.кв учун 14 000 сўмгача этиб белгиланмоқда.

2021 йил учун мол-мулк ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди
Фото:UzNews.uz

Жорий йил 25 декабрь куни қабул қилинган “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни билан 2021 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди.

 

Унга кўра, 2020 йилдагига нисбатан ойлик ижара тўловининг энг кам ставкалари қуйидаги тартибда оширилади:

 

– турар жойлар бўйича (1 м.кв учун) Тошкент шаҳрида – 14 000 сўмгача (+16,7%), Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги шаҳарларда – 8 500 сўмгача (+13,3%), бошқа аҳоли пунктларида – 4 000 сўмгача (+14,3%);

 

– нотурар жойлар бўйича (1 м.кв учун) Тошкент шаҳрида – 29 000 сўмгача (+16%), Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги шаҳарларда – 17 000 сўмгача (+13,3%), бошқа аҳоли пунктларида – 7 500 сўмгача (+15,4%);

 

– автотранспорт бўйича (1 та автотранспорт воситаси учун):

 

–  енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси) бўйича – 575 000 сўмгача (+15%);

 

–  микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари бўйича – 1 150 000 сўмгача (+15%).

 

Эслатиб ўтамиз, ижара тўловининг энг кам ставкалари жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади. Яъни ижара тўловининг ҳақиқатдаги миқдори камроқ бўлиши ҳам мумкин, бироқ мазкур ҳолатларда ижарага берувчи энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда солиқ тўлаши лозим. 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар бўлган муддатда ушбу қоида қўлланилмайди, жисмоний шахслар эса кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича ЖШДСни тўлашдан озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2021 йил 1 январдан кучга киради.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ