1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
29 декабря 2020 г. 332 0

“Ҳалол” тамаддихоналарга 3 йилга айрим солиқларда енгиллик берилади

Айрим йўналишга ихтисослашган умумий овқатланиш шохобчалари фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил муддатга солиқлардан озод қилинади.

“Ҳалол” тамаддихоналарга 3 йилга айрим солиқларда енгиллик берилади
Фото: uzbektourism.uz

Президентнинг Ўзбекистонда зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид фармони лойиҳаси эълон қилинди.  

Унга мувофиқ, “ҳалол”, “кошер” ва “веган” йўналишига ўрнатилган тартибда ихтисослашган умумий овқатланиш шохобчалари фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил муддатгаюридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўловини 50 фоизини тўлашдан озод этилади.

2021 йил 1 январдан 31 декабрга қадар туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари:

—  ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида тўлайди;

—  юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;

—  жойлаштириш хизматларини кўрсатишга ихтисослаштирилган жисмоний шахсларнинг кўчмас мулки бўлган объектлар жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;

—  ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарималар қўллаш тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳага кўра туризм объектларида намозхона ва таҳоратхоналарнинг бўлиши мажбурий этиб белгиланади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей