1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
29 декабря 2020 г. 3054 1

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқарувчилар сони оширилади

Президент автомобиль саноатида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш ва корхоналарга тенг шароитлар яратиш вазифасини қўйди.

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқарувчилар сони оширилади
Фото: UzAuto

Президент Парламентга қилган Мурожаатномасида бугунги кунда электр энергияси, газ, қимматбаҳо металлар, минерал ўғитлар, транспорт хизматлари каби йўналишларда монопол бозорлар мавжуд бўлиб, уларда кўплаб муаммолар сақланиб қолаётганини таъкидлади.  

Автомобиль саноатида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш ва корхоналарга тенг шароитлар яратиш орқали соҳада ишлаб чиқарувчилар сони кўпайтирилади.

2021 йилдан бошлаб озиқ-овқат, нефть ва электротехника каби тармоқларда 73 та акциз солиғи бекор қилинади.

Давлат раҳбарига кўра, ҳозирги кунда давлат харидларида атиги 4 фоиз тадбиркор қатнашмоқда. 

Келгуси йилда 24 та йирик давлат корхонасига давлат хариди бўйича очиқ-ошкора талаблар жорий этилади. Натижада маҳаллий тадбиркорларимиз ҳар йили камида 10 триллион сўмлик маҳсулотларини ушбу корхоналарга сотиш имкониятига эга бўлади.

Бундан буён барча давлат харидлари жамоатчилик ва Парламент назоратида бўлади.

Комментарии
  • Husrav Botirov
    Husrav Botirov 29 декабря 2020 г.

    Соғлом рақобат муҳитини яратиш мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг муҳим омили ҳисобланади. Давлат Раҳбари таъкидлаганидек, баъзи монопол ташкилотлар сабаб бу соҳада муаммолар сақланиб қолмоқда.

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей