Жамият

Қоғозбозлик ва мажлисларни қанча камайтирсак, шунча фойда бўлади — президент

Президент Парламентга Мурожаатномасида вазирлар ва ўрта бўғиндаги раҳбарлар фаолиятини кескин танқид қилди.

Қоғозбозлик ва мажлисларни қанча камайтирсак, шунча фойда бўлади — президент
Фото:president.uz

Президентнинг Парламентга Мурожаатномасида Ҳукумат икки ой муддатда бошқарувда бир-бирини такрорлайдиган идоралар ва функцияларни, ортиқча бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш юклатилди. 

 

Бунда давлат бошқаруви ходимлари сонини ўртача 15 фоизгача оптималлаштиришни назарда тутиш зарурлиги таъкидланди. 

 

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ўзларининг қуйи тизим раҳбарлари ва ходимларини, янгича талаблар ва замонавий ахборот технологиялари асосида, самарали ишлашѓа ўргатиш ва малакасини мунтазам ошириб бориш учун масъул бўлади.

“Кўпгина вазирлик ва идоралар фаолиятида қарор қабул қилиш ҳаддан ташқари марказлашган. Буям энг катта камчилигимиз. Қоғозбозлик ва мажлисларни қанча камайтирсак, шунча фойда бўлади. Кераксиз мажлис кўп. 2 соатлик мажлисга давлатни пули, вақти кетади”, деди давлат раҳбари.

Шунинг учун, Ҳукумат икки ой муддатда ўрта ва қуйи бўғин бошқарув идораларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш, улардаги ходимлар сони ва меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича қарор лойиҳасини киритади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ