Шунингдек, АҚШ армияси муҳандислари корпуси Ўзбекистондаги иккита тўғон хавфсизлигини баҳолаш ишлари бўйича семинар ўтказади.
2016 йилдан бери АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонга ёрдами 400% га ўсган. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Жумладан, АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкорлигида хавфсизроқ Марказий Осиё барпо этиш юзасидан ҳам ишлар олиб борилган.
Бу борада, элчихона маълумотига кўра, АҚШ Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига махсус амалиёт кучлари (МАК) салоҳиятини мустаҳкамлашда кўмаклашиш учун хорижий давлатлар мудофаа тизимини молиялаш доирасида 20 млн доллар ажратди.
Ушбу маблағлар терроризмга қарши курашиш ва чегара хавфсизлигини такомиллаштириш учун замонавий ускуналар билан таъминлашга ёрдам беради.
АҚШ Ўзбекистоннинг чегара хавфсизлигини яхшилаш мақсадида чегара ўтиш пунктлари ва аэропортларда 100 дан ортиқ “Rapiscan” маркали детектор ўрнатишни якунлади. Бу ўз навбатида йўловчиларни текширишга сарфланадиган вақтни қисқартиради.
Шунингдек, USAID Сирдарё тўғони ўпирилиши қурбонларига шошилинч инсонпарварлик ёрдами тариқасида 100 минг доллардан ортиқ тақдим этди. 2021 йилда АҚШ армияси муҳандислари корпуси Ўзбекистондаги иккита тўғон хавфсизлигини баҳолаш ишлари бўйича семинар ўтказишни режалаштирмоқда.
Тошкентда жанжалдан кейин шифохонага ётқизилган талаба комадан чиқди
2020 йилда давлат ташқи қарзининг $5,5 миллиарди нефт-газ ҳамда электр-энергетика соҳасига йўналтирилган
Aбдулазиз Комилов қирғизистонлик ҳамкасби билан учрашди
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram