1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
28 декабря 2020 г. 344 0

Байрамларда қўшимча ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади – лойиҳа

Ушбу тартиб Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Байрамларда қўшимча ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади – лойиҳа
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Келгусида Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамлари, Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ҳамда Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади.

Бу ҳақда президентнинг мамлакатда зиёрат туризмини ривожлантиришга оид фармони лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ 2021 йилда хизматлар ва сервис соҳаларини ривожлантиришнинг драйверлари сифатида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ички туризмни оммалаштириш, шунингдек, зиёрат туризмини ривожлантириш, шу жумладан “Умра+” зиёрат дастури амалга оширилади.

Шунингдек, ҳар йили 1 декабрга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда келгуси йил учун байрам ва қўшимча ишланмайдиган кунлар тақвимини эълон қилиб боради.

Бундан ташқари ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликда саёҳат қилишни назарда тутувчи беш иш кунидан кам бўлмаган "оилавий зиёрат таътили" тизими жорий қилинади. Бунда, “оилавий зиёрат таътили” йиллик асосий таътил ҳисобидан тақдим этилади ва жамоавий шартномаларга мувофиқ иш берувчининг розилиги билан амалга оширилади.

Меҳнат жамоалари орасида мамлакат бўйлаб саёҳат қилишларини рағбатлантириш мақсадида “Саёҳат етакчиси” тизими жорий қилинади. Бунда, туризм мавсуми паст бўлган даврда ўз меҳнат жамоаларига саёҳатлар ташкил қилган энг фаол 1 000 нафар “Саёҳат етакчиси”га йил якуни билан Ўзбекистон бўйлаб турли мавзудаги саёҳатлар бепул асосда тақдим этилади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей